Ширкат икки хил бўлади: Мулк ширкати. Битим ширкати. Мулк ширкати - нарсанинг ўзига шерикчилик қилиш. Масалан, бир нарса икки кишига мерос қўйилади, сотилади ёки ҳадя қилинади. Улар шу нарсада шерикдирлар. Битим ширкати мулкни кўпайтириш борасидаги баҳс мавзуси ҳисобланади. Исломдаги битим ширкатларини чуқур ўрганиб, уларга алоқадор шаръий ҳукмлар ва улар хусусида ворид бўлган шаръий далиллар яхшилаб кузатилганда, уларнинг беш хил экани аён бўлади. Улар қуйидагилардир: 1. Инон ширкати. 2. Тан ширкати. 3. Музораба ширкати. 4. Вужуҳ ширкати. 5. Муфоваза (топшириш) ширкати. Энди уларнинг ҳукмларини қисқача баён этамиз:
Инон ширкатиИнон (тизгин) ширкатида икки шахс молларини ўртага қўйиб, фойда кўриш учун ҳар иккаласи биргаликда ҳаракат қилади. Икки отлиқ кетаётганида отларнинг тизгини баб-баробар бўлганидек, тасарруфда уларнинг ҳар иккиси баб-баробар бўлади. Шунинг учун ҳам у инон ширкати деб номланган. Бу ширкат суннат ва саҳобалар ижмоси билан жоиздир. Одамлар Пайғамбар с.а.в. ва саҳобалар замонларидан бери у билан шуғулланиб келадилар.
4-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|